АҚШ элчиси, “Тошкент йўлбарси” ва Абдуҳакимов... Бокс асосчиси ҳақида фильм яратилди

Спорт

image

Кеча, 14 январь куни ўзбек бокс мактабининг асосчиси Сидней Жаксон хотирасига бағишланган ҳужжатли фильм премьераси бўлиб ўтди. 

Ўзбекистонлик боксчиларнинг муваффақиятлари замирида ўзбек бокс мактаби асосчиси, америкалик мураббий Сидней Жаксоннинг хизматлари катта. Шу боис Туризм ва спорт вазирлигининг ташаббуси билан унинг хотирасига бағишланган ҳужжатли фильм яратилди.

Фильмнинг сценарий муаллифи ва продюсери Борис Бабаев, режиссёри эса Навруза Бийназова ҳисобланади.

Ҳужжатли фильмда афсонавий мураббийнинг Ўзбекистондаги ҳаёт йўли ва фаолиятининг кўплаб муҳим саҳифалари ҳақида унинг қизи, ҳозир Тошкентда истиқомат қилувчи Паина Жаксон сўзлаб берган. Шунингдек, фильмда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов, Ўзбекистон бокс федерацияси раиси маслаҳатчиси Малик Бобоев, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Марат Қурбонов, Сидней Жаксоннинг шогирдлари – бокс афсонаси Руфат Рисқиев, Мирсолиҳ Сагатов, Ринат Юсупов ва бошқалар иштирок этган. 

Шунингдек, тадбирда Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон бокс федерацияси вакиллари, Сидней Жаксоннинг қизи Паина Жаксон ва унинг яқинлари, Республика олимпия захиралари коллежи мураббий-педагоглари, ўзбек бокси фахрийлари иштирок этишди.

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси, Дэниэл Розенблюм эса йиғилганларга видеомурожаат шаклида қутлов йўллади.

Баҳодир Жалолов, Ҳасанбой Дўсматов, Шахрам Ғиёсов, Муроджон Ахмадалиев, Шаҳобиддин Зоиров, Миразизбек Мирзаҳалилов, Бектемир Мелиқўзиев каби чарм қўлқоп усталари ўзбек боксининг янги авлод юлдузлари саналади. Улар эришаётган ютуқлар замирида мураббийларнинг машаққатли ва беқиёс меҳнатлари ётибди, дейиш мумкин. 


Мақола муаллифи

Теглар

Бокс Жаксон Сидней Розенблюм Абдуҳакимов

Баҳолаганлар

171

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг