АҚШ элчихонаси коронавирус сабаб виза беришни тўхтатиб қўйди

Олам 2780
image

Бугун, 10 февралдан бошлаб АҚШ коронавирус туфайли Хитойда виза беришни вақтинчалик тўхтатиб қўйди. Бу ҳақда АҚШнинг Пекиндаги элчихонаси расмий сайтида хабар қилинди. 

Қайд этилишича, юзага келган вазият ва ишчи кучининг камлиги сабаб дипломатик идоралар виза хизматларига доир сўровларга жавоб бера олмаслиги мумкин. Шу билан бирга дипломатлар “фавқулодда вазият” юзага келган тақдирда ёрдам беришга тайёрликларини бирдиришган.

Аввалроқ, Америка ҳукумати ўзининг фуқаролари ва Хитойга 2 февралдан бошлаб сўнгги 14 кун ичида ташриф буюрган хорижликлар учун чекловлар жорий этган эди.

Янги коронавирус

Хитойнинг Хубэй провинцияси маркази Ухань шаҳрида ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида янги вирус пайдо бўлди. Хитой Ҳукумати 31 декабрь куни Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотини мамлакатда эпидемия бошлангани ҳақида огоҳлантирди.

Коронавирус билан касалланганлар ҳозирча Хитойдан ташқари 26 давлат – Япония, Таиланд, Сингапур, Жанубий Корея, Гонконг, Австралия, Тайвань, Макао, Малайзия, Америка Қўшма Штатлар, Германия, Вьетнам, Франция, Бирлашган Араб Амирликлари, Канада, Филиппин, Буюк Британия, Россия, Италия, Ҳиндистон, Финляндия, Швеция, Шри-Ланка, Камбожа, Непал ва Испанияда аниқланди.

Вирусдан ҳалок бўлганлар сони 910 нафарга, у билан касалланганлар сони 40 554 нафарга етди. ЖССТ янги коронавируснинг дунёга тарқалиши сабабли Жамоат соғлиғи учун халқаро хавотирга молик фавқулодда вазият жорий қилди. Бу инсоният соғлиғи учун жиддий хавф туғилганда эълон қилинадиган расмий мақом ҳисобланади.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 59
Рейтинг: 3
t
×