АҚШ дунёдаги энг йирик олмос қазиб олувчи рус компаниясига санкция киритди
Олам
−
08 Апрель 2022
6422АҚШ Молия вазирлиги Россиянинг олмос қазиб олувчи “Алроса” компаниясига қарши санкцияларни кенгайтириб, унинг активларини блокировка қилишни буюрди. Бу ҳақда вазирлик сайтида хабар берилди.
“Алроса”дан ташқари, 28 та тегишли юридик шахслар блокировка қилувчи санкциялар остида қолди. Уларнинг орасида “Алмаз” ва “Рубин” конструкторлик бюролари, “Адмиралтейк кемасозлик заводлари” кемасозлик заводлари, “Севмаш” заводи бор.
Шунингдек, санкциялар “Бирлашган Кемасозлик корпорацияси” ва унинг директорлар кенгашига кирувчи саккиз бошқарувчиси ҳам тақиққа учраган.
“Алроса” дунёдаги энг йирик олмос қазиб олувчи компания бўлиб, жаҳонда ишлаб чиқарилган олмоснинг 28 фоизи шу компания ҳиссасига тўғри келади. 2021 йилда “Алроса” даромади 4,2 миллиард доллардан ошган. Компания акцияларининг 60 фоиздан ортиғи давлатга тегишли.
Санкциялар рўйхатига киритилиши Қўшма Штатлардаги активларни музлатиш ва Америка фуқаролари ёки компанияларига унинг айбланувчилари билан бизнес юритишни тақиқлашни англатади.
LiveБарчаси