АҚШ давлат котиби: “Хитой коммунистик партияси энг катта таҳдид”
Олам
−
30 Январь 2020
6754АҚШ давлат котиби Майк Помпео Хитойнинг коммунистик партиясини ривожланишга хавф соладиган энг катта таҳдид деб атади. Унинг сўзларини Reuters ахборот агентлиги келтирмоқда.
"Биз ҳали ҳам терроризмга нисбатан ғоят ҳушёрмиз... Аммо Хитой Коммунистик партияси давримизнинг энг асосий таҳдиди бўлиб турибди", деб таъкидлаган у Буюк Британия ташқи ишлар вазири Доминик Рааб билан ўтказилган матбуот анжуманида.
Маълумот ўрнида, АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео жорий йилнинг 2-3 февраль кунлари Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштирган. Тошкентга сафари вақтида Майкл Помпео Ўзбекистон Републикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан музокаралар ўтказади.