АҚШ Давлат котиби карантинга олинди

Олам 1583
image

АҚШ Давлат котиби Майк Помпео коронавирус юқтирган одам билан мулоқотда бўлгани сабабли ўзини изоляция қилмоқда. Бу ҳақда Давлат департаменти вакилига асосланиб хабар берилган.

"Давлат котиби коронавирусга тест топширди, манфий натижа қайд этилди", дея қўшимча қилган америкалик дипломат. 

Бироқ, шифокорларнинг тавсияларига амал қилган ҳолда, Помпео ўзини изоляция қилган ва уйдан ишлашда давом этмоқда. 

Аввалроқ, АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трампнинг адвокати Рудольф Жулианининг коронавирусга топширган тестида мусбат натижа қайд этилганди. 

Эслатиб ўтамиз, октябрь ойининг бошида Дональд Трамп ва унинг рафиқаси Мелания Трампда ҳам коронавирус аниқланган эди.

Ноябрь ойи охирларида эса Дональд Трампнинг катта ўғли кичик Дональд Трамп коронавирусга чалингани ҳақида маълумот берилган.

Маълумот ўрнида, АҚШда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 17 миллиондан ошган. 307 мингдан кўп киши вафот этган. Иккала кўрсаткич бўйича ҳам АҚШ дунёда биринчи ўринда туради.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 20
Рейтинг: 3.4
Теглар
t
×