Помпео Трамп билан яна ҳамкорлик қилмоқчи
Олам
−
09 Март
4064АҚШнинг собиқ давлат котиби Майк Помпео собиқ президент Дональд Трамп 2024 йил ноябрида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида ғалаба қозонса, унинг маъмуриятида ишлаши мумкин. Бу ҳақда у 8 март куни “Fox News“ телеканалига билдирган.
Помпео билан суҳбат чоғида журналист ундан Трамп ноябрдаги сайловларда ғалаба қозонса, унинг жамоасида бўлиши ёки йўқлигини сўраган. Помпео эса қуйидагича жавоб берган:
“Агар менга хизмат қилиш имконияти берилса ва менинг ўзгариш қила олишимга ишонилса, мен бунга ”ҳа“ деб жавоб бераман”, деган собиқ давлат котиби.
Маълумот учун, Помпео 2018 йилдан 2021 йил январгача Трамп маъмуриятида АҚШ Давлат департаменти раҳбари лавозимида ишлаган. Байден ҳукумат тепасига келганидан сўнг, унинг ўрнини Энтони Блинкен эгаллади.
LiveБарчаси