АҚШ давлат қарзи рекорд даражага етди
Олам
−
03 Январь
111812023 йил охирида Америка Қўшма Штатларининг давлат қарзи бир кунда 33,911 триллион доллардан 34 триллион долларгача кўтарилди. АҚШ қарзи тарихда биринчи марта ушбу кўрсаткични қайд этган. Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлигининг статистик маълумотларида келтирилди.
Билдирилишича, 29 декабрь ҳолатига кўра, мамлакатнинг жами тўланмаган давлат қарзи 34 триллион 1 миллиард 493 миллион АҚШ долларини ташкил қилди. Ҳатто бир кун аввал ҳам бу миқдор 33,91 триллион долларга баҳоланганди.
Ушбу статистика 1993 йилдан буён киритилган маълумотлар асосида ишлаб чиқилган. АҚШ ушбу қарзларни фуқаролар, хорижий инвесторлар, штатлар ёки йирик фондлар каби кредиторлардан олган. Ушбу маблағлар Вашингтонда 20 йилдан ортиқ давом этаётган бюджет тақчиллигини қоплаш учун ишлатилади.
2023 йил бошида АҚШнинг давлат қарзи 31,4 трлн долларлик белгиланган чегарадан ошиб кетганди. Шундан сўнг, АҚШ Молия вазирлиги лимит кўтарилмаса, дефолт юз бериши хавфи ҳақида бир неча бор огоҳлантирди.
Июнь ойида эса Байден 2025 йил 2 январгача қарз чегарасини ошириш тўғрисидаги қонунни имзолади. Аммо Оқ уй давлат қарзи бўйича келишув Украина учун ёрдамга таъсир қилмаслигини айтди.
Маълумот учун, мамлакат давлат қарзининг аввалги рекорд даражаси (33 трлн доллар) сентябрь ойи ўрталарида қайд этилган эди. Ушбу кўрсаткич сабаб АҚШ дунёда қарз бўйича етакчиликни ушлаб турибди. Ундан кейинги ўринларда Буюк Британия, Франция ва Германия туради.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15