АҚШ давлат қарзи илк марта 32 триллион доллардан ошди

Олам

image

Америка Қўшма Штатларнинг давлат қарзи биринчи марта 32 триллион доллардан ошди. Буни жорий йилнинг 16 июнь куни АҚШ молия вазирлиги маълум қилди. 

Молия вазирлигининг веб-сайтидаги маълумотлар базасида 16 июнь ҳолатига кўра, умумий давлат қарзи 32,04 триллион доллар кўрсатилган. Бу Америка давлат қарзининг рекорд кўрсаткичидир.

Жорий йил январь ойида АҚШ давлат қарзининг 31,4 триллион долларлик қонуний чегараси ошиб кетганди. Шундан сўнг, мамлакат Молия вазирлиги молиявий операцияларини давом эттириш учун фавқулодда чоралар кўришга мажбур бўлган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Президенти Жо Байден жорий йилнинг 3 июнь куни Конгресс томонидан маъқулланган давлат қарзини ошириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолаган эди. Эришилган келишувга кўра, 2024 йилда мудофаа учун 886 миллиард доллар, фахрийларга тиббий хизмат кўрсатиш учун 121 миллиард доллар, бошқа нодавлат дастурларга 637 миллиард доллар ажратилади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ давлат қарзи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг