АҚШ BRICS’нинг кенгайишига қандай қарайди?

Олам

image

АҚШ бир неча давлатларнинг BRICS’га қўшилиш истагини ҳисобга олган ҳолда, мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни чекламоқчи эмас. Шунга қарамай, Вашингтон ўзининг сиёсий ва иқтисодий моделининг афзаллигини кўрсатишга ҳаракат қилади. Бу ҳақда кеча, 24 июль куни Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер брифингда сўз очди.

"Ҳамкорликда биз ижобий кун тартибига амал қиламиз, давлатимиз ва иқтисодий моделимизнинг афзалликларини намойиш этишга асосий эътиборимизни қаратамиз. Қўшма Штатлар шериклардан АҚШ ёки бошқа давлатлар ўртасида танлов қилишни талаб қилмайди", деган у журналистларнинг саволига жавоб бераркан.

Жан-Пьерга кўра, Вашингтон бир неча бор АҚШ мамлакатларнинг бир-бири билан шериклигини чекламоқчи эмаслигини билдирган.

“Лекин биз давлатлар ўз фуқаролари манфаати учун қандай ишлашини танлаш ҳуқуқига эга бўлишини истаймиз. Шунингдек, мамлакатлар дипломатик алоқалари ҳақида ўзлари гапира олиши зарур деб ҳисоблаймиз”, дея қўшимча қилган Оқ уй воизи.

Маълумот учун, BRICS Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африкани бирлаштиради. Жазоир, Бангладеш, Миср ва Эфиопия ҳам BRICS’га аъзо бўлиш учун расмий ариза топширган. Гуруҳга қўшилиш истагини Аргентина, Эрон, шунингдек, Индонезия, Саудия Арабистони ва Туркия ҳам билдирган. Август ойида Йохеннесбургда бўладиган саммитда шу масала ҳам асосий кун тартибида бўлиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Вашингтон BRICS

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг