АҚШ бош дипломати “Толибон” Афғонистонда ҳокимиятни эгалласа, нима бўлишини айтди
Жамият
−
24 Июль 2021
18743“Толибон” ҳаракати Афғонистонда ҳокимиятни куч билан эгаллаб олса, мамлакат қувғинди давлатга айланади. АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен MSNBC телеканалига берган интервтюсида шундай фикр билдирди.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ толибларнинг Афғонистонда ҳокимиятни куч билан эгаллаб олиши мумкинлигидан қаттиқ хавотирда.
“Бироқ, агар бу содир бўлса, Афғонистон қувғинди давлатга айланади. У ўзи излаётган ва “Толибон”нинг айтишича, эҳтиёж сезилаётган ёрдамни олмайди. Ҳаракат халқаро ёрдамни олмайди”, деган Блинкен ҳаракат ўз баёнотларида жаҳон ҳамжамияти қўллови зарурлигини айтиб келаётганни таъкидлаб.
Аввалроқ, “Толибон” ҳаракат мамлакат чегарасининг 90 фоизини назорат қилаётганини маълум қилганди. Афғонистон Мудофаа вазирлиги Толибоннинг давлат чегараси борасидаги баёнотини “мутлақ ёлғон”, деб баҳолади.
LiveБарчаси