АҚШ БМТдан чиқиши мумкин

Олам

image

АҚШ қонунчилари мамлакатнинг БМТ таркибидан чиқиши жараёнини бошлаб юборди. Республикачилар Конгресс Сенатига Вашингтоннинг ташкилотдаги аъзолиги ва уни молиялаштиришни тугатиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тақдим этди.

“Президент Қўшма Штатларнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва барча органлар, ихтисослашган муассасалар, комиссиялар ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотига расман боғланган бошқа органлардаги аъзолигини тугатади”, дейилади ҳужжат лойиҳасида.

Шунингдек, қонун лойиҳасида Сенат розилигисиз ташкилотга қайта қўшилишни тақиқлаш ҳам кўзда тутилган.

Бундан ташқари, агар қонун қабул қилинса, АҚШ БМТ тинчликпарвар миссияларида қатнашмайди.

Қонун лойиҳаси муаллифларидан бири “Fox News ” нашрига берган интервьюсида бу ташаббусни БМТ “золимлашаётгани” билан изоҳлаган.

“БМТ золимлар платформасига, Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчиларига ҳужум қилиш жойига айланди”, деган у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакатни БМТнинг “антиамерикан” ташкилотларидан чиқариш тўғрисида фармон имзолаганди. БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши ва Фаластин қочқинларига ёрдам бериш бўйича Яқин Шарқ агентлиги (UNRWA) шулар жумласидан. Трампнинг баёнотида таъкидланишича, БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши ўзининг асосий мақсадини бажармаган ва инсон ҳуқуқларини бузаётган давлатларни ҳимоя қилиш воситасига айланган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Сенат Бирлашган Миллатлар Ташкилоти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг