АҚШ билан келишув ҳали яқин эмас – Бақоий

Олам

image

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бақоий АҚШ билан музокараларда маълум натижаларга эришилганини, аммо келишув имзоланиши ҳали яқин эмаслигини билдирди. Бу ҳақда BBC хабар қилди.

Унинг айтишича, муҳокама қилинаётган масалаларнинг катта қисми бўйича томонлар муайян хулосаларга келган, бироқ бу яқин вақт ичида битим тузилишини англатмайди.

Бақоийнинг баёноти АҚШ Давлат котиби Марко Рубио келишув бўйича яқин кунларда янгилик бўлиши мумкинлигини айтганидан сўнг янграган. Рубио томонлар ўртасидаги алоқалар давом этаётганини, аммо Эрондан жавоб кутишга вақт кераклигини таъкидлаганди.

ОАВ маълумотларига кўра, муҳокама қилинаётган ҳужжат 60 кунлик ўт очишни тўхтатиш муддатини узайтириш, Ҳормуз бўғозини қайта очиш ва Эрон ядровий дастури бўйича қўшимча музокараларни назарда тутади.

Аввалроқ, АҚШ Президенти Дональд Трамп томонлар келишувга яқинлашаётганини айтган эди. Кейинроқ у музокарачиларга жараённи тезлаштирмаслик бўйича кўрсатма берилганини ҳам маълум қилган.

Шу билан бирга, эҳтимолий келишув ҳали якуний эмаслиги айтилмоқда. Санкцияларни юмшатиш, Эроннинг музлатилган маблағларини қайтариш ва Теҳроннинг ядровий дастурига доир энг баҳсли масалалар кейинги босқичларда муҳокама қилиниши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ва Эрон урушни якунлаш ҳамда Ҳормуз бўғозини қайта очиш бўйича келишувга яқинлашган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Дональд Трамп Марко Рубио Исмоил Бақоий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг