АҚШ Беларусга нисбатан санкцияларни кенгайтирди

Олам

image

АҚШ Молия вазирлигининг хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) беларуслик 19 нафар жисмоний шахс, 14 та ташкилот ва бир нечта бортларга нисбатан янги санкцияларни жорий этди. Бу ҳақда бошқарма хабар берди.

Чекловлар Беларусь резиденти Александр Лукашенко атрофидаги олигархлар орасида ҳарбий материаллар ишлаб чиқариш, санкциялардан қочиш ва даромад олиш орқали Россиянинг Украинага қарши урушини қўллаб-қувватлашга қаратилган ва 2020 йил август ойидаги президентлик сайловларининг тўртинчи йиллиги фонида тасдиқланган.  

Санкциялар рўйхатига “Belkanto”, “RubiStar” ва “Rada” авиакомпаниялари киритилган. Бундан ташқари, рўйхатда Беларусь ҳукуматига тегишли ва Лукашенко авиафлотида ишлатиладиган Boeing 767-32K(ER) самолёти кўрсатилган.

“Лукашенконинг Россиянинг Украинага қарши асоссиз урушини қўллаб-қувватлаши Беларусга қимматга тушади. Лукашенко ўз мамлакатининг автономияси ва халқаро ҳамжамиятдаги мавқеини ўзи ва яқинларининг молиявий ва сиёсий манфаатларига алмаштирди”, дейилади баёнотда.

Зебо Туробжонова 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ санкция Беларус

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг