АҚШ августгача 300 миллион аҳолисини коронавирусга қарши эмлайди 

Олам 1318
image

Америка Қўшма Штатларида жорий йилнинг июль ойи охирига қадар 300 миллион америкалик коронавирусга қарши эмланади. Бу ҳақда мамлакат Президенти Жо Байден маълум қилган.

Байден шу вақт ичида 300 миллион киши икки ёки битта дозада эмланишига аниқлик киритмаган. 

АҚШда Pfizer ва Moderna компаниялари вакциналари тасдиқланган. Улар икки дозада эмлашни ўз ичига олади. 

Маълумот ўрнида, АҚШ аҳолиси тахминан 330 миллион кишини ташкил қилади. 

Америкада ҳозиргача 27,4 млн кишида коронавирус инфекцияси аниқланган. 475 минг киши ушбу касаллик қурбони бўлган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 21
Рейтинг: 3.3
Теглар
t
×