АҚШ Афғонистондан кетар чоғи барча техникаларни яроқсиз ҳолатга келтирди

Олам

image

AҚШ ҳарбийлари Aфғонистонни тарк этишдан олдин Қобул аэропортидаги ҳарбий техникаларни ишдан чиқариб, яроқсиз ҳолга келтирди.  Айрим ҳарбий воситаларни эса мамлакатдан олиб чиқиб кетди. Бу ҳақда "InfoResist" нашри AҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбари Кеннет Маккензига асосланиб хабар бермоқда. 

Унинг сўзларига кўра, аэропортни ҳимоя қилиш учун ишлатилган 73 та самолёт, минадан ҳимояловчи 70 га яқин зирҳли машина ва 27 та HMMWV қўшинлари, шунингдек, ракеталарга қарши мудофаа тизими, артиллерия ва миномётлар бузиб ташланган ёки ишдан чиқарилган. Юқорида санаб ўтилган техникалар яроқсиз ҳолатда. 

“Бу самолётлар биз кетганимиздан кейин бошқа учмайди. Ҳеч ким уларни ҳеч қачон бошқара олмайди.
Уларнинг кўпи илгари ҳарбий миссияларда қатнашмаган, лекин улар энди уча олмайдилар”, деган Маккензи. 

Аввалроқ, АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси аъзоси ва Ҳарбий-денгиз флотининг собиқ қўриқчиси Жим Бэнкс ўзининг Twitter’даги саҳифасида “Толибон” мамлакатнинг 85 миллиард долларлик ҳарбий техникасини ўзлаштириб олганлигини маълум қилганди. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 31 август куни Америка Қўшма Штатлари Афғонистондаги америкаликларни эвакуация қилишни якунлаб, барча қўшинларини олиб чиқиб кетди. Шу тариқа АҚШнинг 2001 йил 11 сентябрь воқеаларидан кейин Афғонистонда бошлаган ҳарбий миссияси якунланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

777

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг