АҚШ аҳолисини коронавирусга қарши эмлаш режасини ишлаб чиқди

Олам

image

АҚШ маъмурияти мамлакат аҳолисини коронавирусга қарши эмлаш режасини тайёрлади. Ушбу жараён жорий йилнинг октябрь ойи ўрталарида ёки ундан сал ўтиб бошланиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда АҚШ Президенти Дональд Трамп 16 сентябрь куни Оқ уйда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди. 

“Бугун менинг маъмуриятим мамлакатда вакцина тарқатиш бўйича батафсил режани эълон қилди. Ҳаммаси тайёр, бизнинг ҳарбийлар аллақачон барча нарсани ташкиллаштирган. Ҳаммаси аъло ўтади деган умиддамиз”, деди Президент.

АҚШ Президентининг маслаҳатчиси Скотт Атласнинг таъкидлашича, Америка Қўшма Штатларида COVID-19 вакцинаси деярли бепул бўлади. Норматив ҳужжатлар тасдиқлангандан 24 соат ўтгач уни тарқатиш бошланади.

Маслаҳатчи жараённи 2021 йил январидан кечикмасдан амалга ошиши кутилаётганини айтди. Бу ҳозирги кунда АҚШнинг устувор вазифаларидан бири экани қўшимча қилинди. 

Эслатиб ўтамиз, бироз олдинроқ, Дональд Трамп коронавирусни аниқловчи янги тестни намойиш қилганди. Унинг натижаси 15 дақиқада тайёр бўлиши айтилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда 6 629 880 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 196 752 нафари вафот этган ва 2 525 573 нафари соғайган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

149

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг