АҚШ 2025 йилда Марказий Осиёга ёрдамни 10 фоизга қисқартириши мумкин
Олам
−
27 Июль
4275Қўшма Штатлар минтақа билан алоқаларни ривожлантириш ниятини эълон қилганига қарамай, 2025 йилда Марказий Осиё мамлакатларига ёрдам маблағларини қисқартиришни режалаштирмоқда. Буни Давлат департаменти таркибига кирувчи Халқаро ҳамкорлик агентлиги (USAID) раҳбарининг Осиё бўйича ёрдамчиси ўринбосари Анжали Каур ҳам тасдиқлади.
Вакиллар палатасининг Ташқи алоқалар қўмитасида тинглаш учун тайёрланган баёнот матнига кўра, АҚШ маъмуриятининг 2025 молия йили учун Марказий Осиё мамлакатларига бюджет сўрови 18,9 миллион долларни ташкил этади. Яъни, бу 2023 молия йилида ажратилганидан 10 фоизга камроқ суммадир.
Шу билан бирга, USAID вакили Каурнинг таъкидлашича, Афғонистон ва Покистонни ҳисобга олмаганда, АҚШ ҳукумати 2025 молия йилида Жанубий Осиё учун 480,2 миллион доллар талаб қилмоқда. Бу ўтган молия йилида федерал бюджетдан ажратилганидан 18,2 миллион доллар (4 фоиз) кўпдир.
Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Дональд Лу эса ўша тингловда Америка Қўшма Штатларининг Осиёда биринчи рақамли устувор йўналиши Ҳинд ва Тинч океани минтақаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш эканлигини таъкидлаган.
“Бизнинг иккинчи рақамли устувор вазифамиз ўтган йили Нью-Йоркда бўлиб ўтган саммитда Президент Жо Байден ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликка асосланишдир”, деган Лу.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентга келган АҚШ Халқаро ҳамкорлик агентлиги (USAID) раҳбари Саманта Пауэр Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ва хусусий секторни мустаҳкамлаш учун 14,2 миллион доллар ажратилишини эълон қилганди.
LiveБарчаси