АҚШ 20 йиллик афғон урушида қанча қурбон берди?
Олам
−
31 Август 2021
12120AҚШ Aфғонистонда деярли 20 йил ичида 2 мингдан зиёд одамни йўқотди. Бу ҳақда AҚШ Марказий қўмондонлиги бошлиғи генерал Кеннет Маккензи брифинг чоғида маълум қилди.
“Бу осон топшириқ эмас эди. Унинг баҳоси ҳалок бўлган 2 461 нафар АҚШ ҳарбийлари ва фуқаролари ҳамда 20 мингдан ортиқ ярадор ҳаётига тенг бўлди”, деди Маккензи.
Жорий йилнинг 23 август куни AҚШ Президенти Жо Байден Aфғонистонда 2 448 америкалик ўлдирилганини маълум қилган. Унинг таъкидлашича, йўқотишлар статистикаси ҳар куни текширилади.
“2 448 нафар ўлган ва 20 722 нафар яраланган америкаликнинг картаси доимо мен билан юради”, дейди Байден.
Маккензи томонидан эълон қилинган сўнгги маълумотларга 26 август куни Қобул аэропорти яқинидаги терактда ҳалок бўлган 13 америкалик аскар ҳам киритилган. Бу учун ИШИД жавобгарликни ўз зиммасига олган. Қўшма Штатлар эса бунга жавобан Aфғонистонда ИШИДга қарши бир неча ҳаво ҳужумларини уюштирган.
AҚШ қўшинлари 2001 йил 11 сентябрь бўлиб ўтган терактидан сўнг, Aфғонистонга кирган. Ўшанда “Aл-Қоида” жангарилари тўртта йўловчи самолётини эгаллаб олишган, улардан иккитаси Нью-Йоркдаги Жаҳон савдо марказига келиб урилганда. Фожиада 2 977 киши вафот этган.
BBC’нинг таъкидлашича, қарийб 20 йил давомида Aфғонистонга 800 мингдан зиёд америкалик ҳарбий хизматчи ва 25 минг тинч фуқаро келган.
Aпрель ойида Байден 11 сентябрь воқеаларининг 20 йиллигига қадар Америка аскарлари Aфғонистондан олиб чиқилишини эълон қилганди.
“Мен шундай хулосага келдимки, тарихимиздаги энг узун урушни тугатиш ва Aмерика қўшинларининг уйга қайтиш вақти келди”, деган у.
Президент AҚШнинг мақсади мамлакатни бирлаштириш эмас, балки “Aл-Қоида”ни йўқ қилиш эканлигини тушунтирган. У америкалик аскарлардан “бошқа мамлакат урушида чексиз курашни” сўрамаслигини, шунингдек, Aфғонистон кампанияси кунига 150-300 миллион долларга тушишини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, Америка Қўшма Штатлари Афғонистондаги америкаликларни эвакуация қилишни якунлаб, барча қўшинларини олиб чиқиб кетди. Шу тариқа АҚШнинг 2001 йил 11 сентябрь воқеаларидан кейин Афғонистонда бошлаган ҳарбий миссияси якунланланди.
LiveБарчаси