АҚШ ҳукумати Google'ни судга берди
Олам
−
15 Сентябрь 2023
4741АҚШ ҳукумати Google компаниясига қарши судга мурожаат қилди. Бу ҳақда ВВС хабар берди.
Вашингтонда бошланган суд жараёни тахминан 10 ҳафта давом этиши кутилмоқда.
АҚШ расмийлари Google компаниясини ўз ваколати ва мавқеини суиистеъмол қилишда ва рақобатни бўғиб, Apple ва Samsung каби етакчи технология компанияларига ўз шартларини қўйиш орқали интернет қидирув тизимлари бозорида ҳукмронлик қилишда айблаяпти.
Талабга кўра, улар катта харажатларга қарамай, Google қидирув тизимини ўз қурилмаларига ўрнатишлари керак.
АҚШ Адлия вазирлиги ушбу даъвони тайёрлаш учун уч йил вақт сарфлади ва Google ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун миллионлаб доллар эвазига учта тажрибали юридик фирмаларни ёллаган.
Компания энг яхши қидирув тизими сифатида бозорда ҳукмронлик қилаётганини исботламоқчи.
Google'га қарши даъво – Вашингтондаги кўп миллатли гигант компаниялар ва расмийлар ўртасидаги зиддиятлардан биридир.
"Бу ушбу компаниялар дунё аҳолисининг кундалик ҳаётига қанчалик чуқур кириб бораётгани ва улар миллий хавфсизликдан тортиб, фуқароларнинг шахсий ҳаётини ҳимоя қилишгача бўлган барча соҳаларда етакчилик қилаётганини кўрсатади. АҚШ расмийлари юз йилдан ортиқ вақтдан бери монополияга қарши курашиб келмоқда, чунки истеъмолчилар, яъни фуқаролар ва сайловчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муҳим аҳамиятга эга", дейилади бу ҳақдаги хабарда.
Акобир Сайидов
LiveБарчаси