АҚШ ҳеч ким билан дўст эмас ва ҳатто Европага ҳам содиқ эмас – Ҳоманаий 

Олам

image

Жорий йилнинг 29 апрель куни Эрон Олий раҳбари Оятуллоҳ Али Ҳоманаий Ироқ Президенти Абдул Латиф Рашид билан учрашиб, АҚШ ишончсиз дўст экани ва Ироқ ўз ҳудудига ҳеч қандай АҚШ қўшинини киритмаслиги кераклигини айтди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Ироқ билан мустаҳкам алоқага эга бўлган Эрон АҚШнинг Форс кўрфазидаги ҳарбий мавжудлигига қарши бўлиб, Ғарбнинг ҳарбий аралашуви минтақадаги ишончсизлик илдизи эканини айтади.

“Америкаликлар Ироқнинг дўсти эмас. Америкаликлар ҳеч ким билан дўст эмас ва ҳатто европалик дўстларига ҳам содиқ эмас”, деган Ҳоманаий.

Шунингдек, Ҳоманаий икки қўшни давлат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш учун Теҳронга борган Абдул Латиф Рашидга ҳатто бир америкаликнинг Ироқда бўлиши мамлакат учун кўплик қилишини айтган.

“Ироқнинг асосий саъй-ҳаракатлари Эрон билан муносабатларни мустаҳкамлаш ва икки давлат ўртасидаги баъзи муаммоларни ҳал қилиш учун йўналтирилган”, деган Абдул Латиф Рашид Ироқнинг АҚШ билан алоқаларига ишора қилмаган ҳолда.

Маълумот учун, АҚШ Ироқда 2014 йилда мамлакат ҳудудини эгаллаб олган ИШИДга қарши курашда маҳаллий қўшинларга маслаҳат ва ёрдам бериш учун 2500 га яқин аскарга эга.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Эрон Абдул Латиф Рашид

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг