АҚШ ҳеч қачон Қримни Россия деб тан олмайди – Байден 

Олам

image

Расмий Вашингтон ҳеч қачон Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олмайди. АҚШ Президенти Жо Байден шундай баёнот билан чиқди, деб хабар бермоқда Оқ уй матбуот хизмати. 

Америка раҳбарининг таъкидлашича, АҚШ “яриморолни Россия томонидан мақсадли равишда қўшиб олинишини ҳеч қачон тан олмайди” ва Москванинг “тажовузкор ҳаракатларига қарши” Украина билан ёнма-ён туради. 

Унга кўра, Америка томони “Россиянинг Украина ҳудудидаги суиистеъмолликлари ва тажовузкорлиги учун жавобгарликка тортиш бўйича ишларни” давом эттиради. 

“АҚШ можаронинг бошидан ҳозиргача Украина ва бошқа иттифоқчиларни қўллаб-қувватлашда давом этмоқда. Биз сизга оддий ҳақиқатни эслатиб қўймоқчимиз: Қрим бу – Украина”, дейилган АҚШ Президенти баёнотида. 

Аввалроқ, Украина Президенти Владимир Зеленский Қримни ишғол этмаслик чоралари тўғрисида фармонни имзолаганди. 

Эслатиб ўтамиз, Қрим 2014 йилда Украинада бошланган "Майдон" воқеалари вақтида Россия томонидан эгалланган. Ғарб давлатлари РФнинг бу ҳаракатини суверен давлат ҳудудини аннексия қилиш деб баҳолаб, унга қарши санкциялар жорий қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Украина Қрим Байден

Баҳолаганлар

296

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг