АҚШ ҳарбийси Ғазо билан боғлиқ махфий ҳужжатлар туфайли ўзига ўт қўйган – NYP
Олам
−
28 Февраль
12502Аввалроқ, АҚШдаги Исроил элчихонаси ёнида америкалик 25 ёшли ҳарбий “Фаластинга озодлик! Мен геноциднинг иштирокчиси бўлмайман”, дея ўзига ўт қўйгани ҳақида хабар бергандик.
"The New York Post" нашрининг ёзишича, радикал анархистик гуруҳлар билан онлайн алоқада бўлган АҚШ Ҳаво кучларининг 25 ёшли ҳарбийси ўта махфий маълумотни билиб қолган. Бу ҳақда нашр Бушнеллнинг яқин дўстига таяниб, хабар берди. Марҳум аскар сирдош дўстига қўнғироқ қилиб, айни пайтда у гувоҳи бўлган ҳақиқатлардан даҳшатга тушаётганини айтган.
"У шанба куни менга Ғазода бизнинг қўшинларимиз ҳам борлигини, қотилликларда АҚШ аскарлари бевосита иштирок этаётганини билдирди", дейди Бушнеллнинг дўсти NYP нашрига.
Ўз навбатида, аскар АҚШ ҳарбийларининг қўли Ғазодаги фаластинликларнинг қонига ботаётганидан тушкунликка тушиб қолган.
Қайд этилишича, Аароннинг ҳақиқий иши разведка маълумотларини қайта ишлашдан иборат бўлган. У танишган сирларнинг баъзилари Исроил ва Ғазо можароси билан боғлиқ бўлган.
"У менга фақат бир нарсани АҚШ ҳарбийлари Фаластиндаги геноцид иштирокчиси эканлигини айтди холос", дейди Бушнеллнинг дўсти Исроилнинг ғазоликларни қирғин қилаётганига ишора қилиб.
Аарон Америка қўшинлари кўп сонли фаластинликларни ваҳшийларча ўлдираётганини қўшимча қилган.
"Мен билмаган жуда кўп нарса бор, лекин шуни айта оламанки, унинг овозида даҳшат оҳанги сезилиб турар эди", деган ҳарбийнинг суҳбатдоши.
Гарчи Бушнелл ўз дўстига жуда сирли маълумот бераётганини даъво қилган бўлса-да, бу ҳақиқатлигини текширишнинг имкони бўлмаётганлиги айтилган.
Ҳарбий ҳаво кучлар Бушнеллнинг инновацион хизматлар бўйича техник эканлигини тасдиқлаган, аммо у қандай хавфсизлик хизматида ишлашини очиқламаган. Улар NYP'нинг бу ҳақдаги сўровига ҳам жавоб бермаган.
Фақат шуниси маълумки, ўзини ёқиб юборишдан бир неча дақиқа олдин 25 ёшли АҚШ ҳарбийси жонли эфирда қисқа видеомурожаат қилган ва у "энди геноцидда бошқа иштирок этмаслигини" таъкидлаган.
Бушнелл ўзининг Facebook'даги сўнгги постида ҳам ватанининг геноцидда иштирокига чидай олмаслигини билдирган.
Сарвар Хуррамов
LiveБарчаси