АҚШ ҳарбий операцияларида неча нафар тинч аҳоли ҳалок бўлгани айтилди

Олам

image

Пентагоннинг таъкидлашича, 2019 йилда Қўшма Штатларнинг ҳарбий ҳаракатлари оқибатида 132 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган ва 91 киши жароҳат олган. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Ҳисоботга кўра, Қўшма Штатлар террорчиларга қарши операцияларни амалга оширганда Ироқ ва Сурияда 20 дан ортиқ тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган ва 13 нафари яраланган. Бундан ташқари, Афғонистонда қуруқлик ва ҳаво зарбалари оқибатида 108 киши ҳалок бўлган ва 75 киши жароҳат олган.

Бундан ташқари, Пентагон томонидан Сомалида ўтказилган ҳарбий операциялар вақтида тинч аҳоли вакилларидан икки киши нобуд бўлган, уч киши жароҳат олган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ

Баҳолаганлар

161

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг