АҚШ ҳарбий кемасида бошланган ёнғин 4 кун ўтиб, ўчирилди
Олам
−
17 Июль 2020
7108АҚШ Ҳарбий денгиз кучларининг универсал десант кемаси USS Bonhomme Richard (LHD 6) да бошланган ёнғин орадан 4 кун ўтиб, ўчирилди. Бу ҳақда АҚШнинг Тинч океани флоти қўмондонлиги вакили контр-адмирали Филип Собек маълум қилди.
“Ҳозир ёнғинни ўчирдик дея оламан”, деди Собек матбуот анжуманида.
USS Bonhomme Richard кемасида 12 июль, якшанба куни ёнғин бошланганди. Кема техник хизмат кўрсатишда бўлган. Ёнғин вақтида минг кишилик экипажнинг тахминан 160 нафари кемада бўлган.
Ёнғинни ўчириш вақтида 60 нафар ўт ўчирувчи ва денгизчи енгил жароҳатланган. Ёнғин флотнинг жанговор шайлигига таъсир қилмаган.