АҚШ ҳамон олдинда, Хитойда эса бир киши – коронавирусга оид энг сўнгги янгиликлар

Олам 6081
image

Сўнгги 24 соат ичида дунёда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ қандай янгиликлар бор? Қандай воқеа-ҳодисалар юз берди? Буларнинг бари QALAMPIR.UZ’нинг 2 май кунги дайжестида.

Дунёда коронавирусга чалинган беморларнинг 1,04 миллион нафари бутунлай соғайди. Жаҳонда инфекциядан зарарланганлар сони 3,3 миллиондан ошди. АҚШ ушбу рўйхатда пешқадамлик қилмоқда. мамлакатда 1082,411 нафар коронавирус юқтирган бемор мавжуд. Ундан кейинги ўринларда Испания (213 минг), Италия (207 минг), Буюк Британия (178 минг), Франция (167 минг), Германия (163 минг) ва Туркия (122 минг) бормоқда.

2020 йил 1 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус чалинганлар сони яна 11 нафарга ортди ҳамда уларнинг умумий сони 2086 нафарга етди. Мамлакатда беморларнинг 1212 нафари соғайди, 9 нафари вафот этди.

Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, коронавирус билан касалланган 11 нафар боланинг аҳволи оғир, икки бола эпидемия пайтида вафот этган. “Ҳозирги вақтда Федераль реанимация маркази назорати остидаги касалхоналарда 11 бола оғир аҳволда қолмоқда. Икки бола коронавирус эпидемияси пайтида вафот этган”, дейилади хабарда.

Қўшма Штатларда коронавирус келтириб чиқарадиган касаллик туфайли вафот этганлар сони қарийб 100 минг кишини ташкил қилиши мумкин, бу борадаги сўнгги тахминлардан анча юқори. Буни АҚШ Президенти Дональд Трамп тан олди. “Умид қиламизки, биз 100 минг марҳумдан пастга тушамиз. Бу барибир даҳшатли кўрсаткич”, деди Америка раҳбари. Трамп 17 апрель куни коронавируснинг янги тури туфайли келиб чиққан касаллик, эҳтимол АҚШда тахминан 60-65 минг кишининг ёстиғини қуритиши мумкинлигини айтган эди.

Қозоғистонда коронавирус инфекцияси билан касалланиш сони 1 май маҳаллий вақт билан соат 23:20 (Тошкент вақти билан 22:20) га кўра, 3 597 кишини ташкил этмоқда. Касалликка чалинганлар сони бўйича минтақалар орасида биринчи ўринда Олма-ота бўлиб, бу ерда 1150 та ҳолат қайд этилган. Иккинчи ўринда пойтахт Нур-Султон (653) бормоқда.

Франциялик аёл 106 ёшида француз коронавирусдан тузалишга муваффақ бўлди. Ивелин департаментидаги қариялар уйида яшовчи Элен Лефеврнинг 15 апрель куни коронавирусга чалингани маълум бўлди. Унда заифлик ва юқори иситма кузтилган. Аёл хонасида изоляция қилинган ва у шифохонага олиб борилмаган. Ҳозирда Лефевр соғлом, унинг аҳволи ташвиш туғдирмайди.

Сўнгги бир кун ичида Хитойда фақат битта коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди. 43 бемор соғайиб кетди, сўнгги кунда ҳеч ким вафот этмади. Бу ҳақда Хитой соғлиқни сақлаш давлат қўмитасида хабар қилди. Ҳозирги пайтда қўшимча 464 киши касал бўлиб, улардан етти нафари оғир аҳволда қолмоқда..

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 267
Рейтинг: 3
Теглар
t
×