АҚШ ҳам ядровий арсеналининг жанговар тайёрлигини текширмоқчи 

Олам

image

АҚШ Невада полигонида субкритик ядровий синовлар ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакатнинг Ядровий хавфсизлик миллий бошқармасининг (NNSA) корпоратив режасида маълум қилинди.

Бошқармага кўра, Невада штатидаги миллий хавфсизлик объектларида субкритик синовлар учун диагностика яхшиланади. Бу ядровий моддалар ва янгидан ишлаб чиқарилган қисмлар ҳақида маълумот тўплаш ҳамда ядровий портлашларсиз захираларни сертификатлаштириш ва уларнинг “қариш” хусусиятларини яхшироқ тушуниш имконини беради. Бундан ташқари, Невада полигонида ерости субкритик тажрибалари учун ноёб ускуналар ва диагностика мавжуд.

Маълумот учун, субкритик ядровий синовлар атамаси ядровий портлашсиз ядровий қуролларнинг жанговар ҳолатини текшириш синовларини англатади.

Невададаги ядровий полигон 1950 йиллардан бери мавжуд бўлиб, 1951 йилда у ерда “Эйбл” деб номланган биринчи атмосферавий ядровий синов ўтказилган. Кейинги 11 йил давомида –  атмосферавий синовлар тақиқлангунча, АҚШ бу ерда тахминан юзта ядровий синов ўтказган.

1990 йиллардан буён ушбу объектда субкритик экспериментлар ўтказилади. Бу каби синовлар асосий ерости лабораториясида 900 фут (тахминан 300 метр) чуқурликда ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Москванинг шимоли-ғарбида жойлашган ҳудудда Ярс қитъалараро баллистик ракеталари билан жиҳозланган бўлинманинг жанговар тайёргарлигини текшираётгани хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ ядровий арсенал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made