Агуэронинг юраги дош бермади. Унинг фаолияти якунланди

Спорт 6661
image

“Барселона” ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Серхио Агуэро фаолиятини якунлайди. Бу ҳақда журналист-инсайдер Жерар Ромеро хабар берди.

Агуэронинг футболни тарк этишига Ла лига 12-туридан ўрин олган “Алавес”га (1:1) қарши ўйиндан сўнг, аниқланган юракдаги муаммолар сабаб бўлган. Ўшанда Серхио биринчи бўлимда алмаштирилган эди.

Маълум қилинишича, кейинги ҳафта матбуот анжумани бўлиб ўтади ва унда аргентиналик футболчи фаолиятини якунлашини эълон қилади.

Эслатиб ўтамиз, Агуэро ўзининг Twitter саҳифасида 90 кун ичида ҳаммаси ҳал бўлиши ҳақида ёзиб қолдирган эди.

Маълумот учун, 33 ёшли футболчи ёзда эркин агент сифатида “Манчестер Сити”дан “Барселона”га кўчиб ўтган. У “кўк-анорранглилар” сафида Ла лига доирасида 3 та ўйин ўтказиб, “Реал Мадрид”га қарши кечган “Эль класико”да рақиб дарвозасини ишғол этди.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 388
Рейтинг: 2.9
t
×