Агуэро яна Ҳусановни эътироф этди
Спорт
−
04 Май 7928 2 дақиқа
Англиянинг “Манчестер Сити” жамоаси афсонаси Серхио Агуэро Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг ўйинини юқори баҳолаб, агар шу темпда давом этса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири бўлишини айтди. Бу ҳақда аргентиналик собиқ футболчи “City Xtra” нашрига берган интервьюсида сўз очди.
“Ҳусанов тезкор ва агрессив ўйин кўрсатади. Менга у ёқади. Аммо унинг қандай ривожланишини вақт кўрсатади. Мен футболчини ҳар доим унинг даражасини қанча вақт ушлаб тура олишига қараб баҳолайман. Агар у бу даражани уч-тўрт йил давомида сақласа, уни дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири деб айтиш мумкин,” дейди Агуэро.
Унинг таъкидлашича, Ҳусановда катта салоҳият бор ва агар у шу йўналишда давом этса, катта натижаларга эришиши мумкин. Шу билан бирга, Агуэро юқори даражани доимий ушлаб турадиган бошқа ҳимоячилар ҳам мавжудлиги қайд этган.
Абдуқодир Ҳусанов 2025 йил январь ойида Франциянинг “Ланс” клубидан тахминан 40 миллион евро эвазига “Манчестер Сити”га ўтган. Унинг клуб билан шартномаси 2029 йил 30 июнгача амал қилади.
Маълумот учун, жорий мавсумда Ҳусанов “Манчестер Сити” таркибида барча мусобақаларда 33 та ўйинда майдонга тушди. Шулардан 18 таси Англия Премьер-лигасида, 6 тасини эса Чемпионлар лигасида қолган 9 тасини эса Англия кубоги ва лига кубоги учрашувларига тўғри келади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Серхио Агуэро “шаҳарликлар” келажакда Абдуқодир Ҳусановга тўлиқ ишонишлари мумкинлиги ҳақида айтиб ўтганди.
Live
Барчаси