“Агробанк”дан “100 китоб тўплами”

Бизнес

image

Тошкент шаҳрида “Агробанк” ташаббуси билан чоп этилган “100 китоб тўплами” тақдимоти бўлиб ўтди.

“Агробанк” АТБ мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожланишига ҳисса қўшиш учун нафақат молиявий, балки ижтимоий лойиҳалар билан ҳам аграр соҳага сармоя киритиши эътиборга моликдир.

Хусусан, банк ташаббуси билан қишлоқ хўжалигида замонавий билимларни татбиқ этиш, соҳада фермерлар, тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари ва аҳоли учун содда, тушунарли бўлган методологик қўлланмаларни тайёрлаш лойиҳаси амалга оширилди.

Ушбу лойиҳани бошлашда Туркия Республикасида қишлоқ хўжалигининг турли йўналишлари бўйича тайёрланган ўқув тўпламлари ўрганиб чиқилди.

Қайд этиш керакки, бу каби қўлланмалар шу кунгача Ўзбекистонда алоҳида тўплам шаклида тайёрланмаган.

Маҳаллий олимлар тайёрлаган китоблар чекланган нашрда чоп этилган, кенг фойдаланувчилар қўлига етиб бормасдан асосан илмий мутахассислар ва талабалар томонидан ўрганилган.

Республикамиздаги олимлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга ҳар томонлама қулай бўлган ҳамда Ўзбекистон иқлимига мос 100 та китобдан иборат тўплам яратиш лойиҳаси устида иш олиб борилди. Бу лойиҳани амалга оширишда “Агробанк” қошида илмий гуруҳ ташкил этилди ва 120 нафардан ортиқ соҳа мутахассислари, олим ва ўқитувчилар жалб этилди.

Дастлабки босқичда Тошкент давлат шарқшунослик университети билан ҳамкорликда Туркиядан олиб келинган қўлланмаларни 20 нафар таржимон иштирокида ўзбек тилига таржима қилинди. Кейинги босқичда 7 та илмий муассасанинг 41 нафар профессор, ўқитувчи ва илмий ходимлари жалб қилинди ва маҳаллий олимларнинг илмий салоҳияти асосида юртимиз иқлими ва табиатига мос қўлланмалар тайёрланди. Сўнгра тайёрланган қўлланмаларни 52 нафар соҳа мутахассиси, 4 нафар муҳаррир гуруҳи тақриздан ўтказиб, дизайнерлар якуний чоп этиш ҳолатига келтирди.

Тўпламда қишлоқ хўжалиги соҳаси, жумладан, мева-сабзавот ва полиз экинлари, ғаллачилик, дон ва дуккакли экинлар, чорвачилик, балиқчилик, асаларичилик каби тармоқларнинг энг илғор тажрибаларига оид кенг қамровли илмий ва амалий маълумотлар жамланди.

Тўпламда маҳсулотларни етиштиришдан ташқари, касалликларга қарши курашиш, минерал ва маҳаллий ўғитлар турлари, қишлоқ хўжалиги техникалари тўғрисида ҳам маълумотлар берилган.

Ушбу китобларни тайёрлаш ва чоп этиш билан боғлиқ бўлган барча харажатларни “Агробанк” молиялаштирди.

Мазкур тўпламлар босқичма-босқич чоп этилиб, республикамизнинг барча ҳудудларидаги фермерлар, тадбиркорлар ва деҳқон хўжаликларига етказилади. Шунингдек, кенг фойдаланувчиларни қамраб олиш мақсадида китобларнинг электрон нусхаси банкнинг agrobank.uz интернет сайтига жойлаштирилди, махсус Telegram-боти орқали ундан фойдаланиш имконияти яратилди.

Тақдимотда “Агробанк” амалга ошираётган яна бир катта лойиҳа ҳақида ахборот берилди. Ҳозирда банк Тошкент давлат аграр университети, унинг Нукус, Самарқанд, Термиз шаҳарларидаги филиаллари, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти билан ҳамкорликда фермерлар мактабини жорий этиш борасида тизимли ишлар олиб бормоқда.

Мазкур фермерлар мактабига ҳар йили 1000 нафар фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбарлари, томорқа ер эгалари ва тадбиркорлар жалб қилиниб, аграр ўқув юртлари ўқитувчилари, соҳа мутахассислари ҳамда тадбиркорлар томонидан ўқитилади. Ўқитиш билан боғлиқ барча харажатларни “Агробанк” қоплаб беради.

“Агробанк” АТБ бу каби лойиҳаларни доимий тарзда амалиётга татбиқ этиш, соҳага замонавий билимларни олиб кириш орқали аҳоли ва мижозлар, фермер ва тадбиркорларга доимий кўмакчи бўлмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Агробанк

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг