Агар Россия ютқазса нима бўлади? Сўз Лукашенкога

Олам

image

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ)нинг келгуси тақдири Россиянинг “махсус ҳарбий операцияси” натижаларига боғлиқ. Бироқ ташкилот қуламайди ва ҳарбий-сиёсий майдонни тарк этмайди. Бу ҳақда Беларусь резиденти Александр Лукашенко кеча, 23 ноябрь куни Арманистон пойтахти Ереванда бўлиб ўтган КХШТ Коллевтив хавфсизлик кенгаши йиғилишида сўз очди. 

“Агар Россия ғалаба қозонса, КХШТ яшайди. Худо кўрсатмасин, у ғалаба қозонмаса, КХШТ мавжуд бўлмайди”, дейди Беларусь резиденти. 

У аллақачон КХШТга аъзо мамлакатларда ҳам жамоатчилик орасида бундай муҳокамалар бошланганига эътибор қаратди. Лукашенконинг таъкидлашича, ҳатто бундай муҳокамалар бўлмаслиги керак.  

“Биз ҳарбий-сиёсий майдонни тарк этмоқчи эмасмиз. КХШТ мавжуд бўлади, ҳеч ким ҳеч қаерда қулаб тушмайди. Лекин бизга бирлик керак. Менимча, агар Худо кўрсатмасин, Россия қулаб тушса, бу вайроналар остида бизнинг ҳам жойимиз бўлади”, дейди Лукашенко. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 23 ноябрь куни Арманистон пойтахти Ереванда Коллектив хавфсиизлик шартномаси ташкилоти Коллектив хавфсизлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Россия Президенти Владимир Путин, Беларусь резиденти Александр Лукашенко, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, ташкилот Бош котиби Станислав Зась иштирок этди. 

Йиғилишда Никол Пашинян Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) доирасида Озарбайжоннинг Арманистон чегарасидаги хатти-ҳаракатлари бўйича консенсус йўқлиги, бу эса ушбу тузилманинг обрўсига путур етказишини айтди. У ўз сўзида охирги икки йил давомида КХШТга аъзо Арманистон Озарбайжон томонидан камида уч марта агрессияга учрагани, Арманистоннинг КХШТга аъзо бўлиши Озарбайжонни агрессив ҳаракатларидан қайтара олмагани,  Озарбайжоннинг Арманистонга бўлган тажовузига КХШТнинг муносабати бўйича бир қарорга келинмагани, бу эса КХШТнинг нуфузига катта зарар етказгани, буни Арманистоннинг КХШТга раислигидаги асосий муваффақиятсизлик деб билишини айтди


Мақола муаллифи

Теглар

Александр Лукашенко КХШТ Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

419

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг