Агар одамларга пул шунчаки берилса нима бўлади?
Олам
−
11 Май 2020
10322Финляндияда икки йил давомида шартсиз асосий даромад бўйича тадқиқот олиб борилди. Айни кунларда олимлар ўз тадқиқот натижаларини олишди ва дастлабки хулосалар чиқаришди. Бу ҳақда "New Scientist" нашри маълум қилди
Тадқиқот 2017 ва 2018 йилларда бутун мамлакат бўйлаб ўтказилган бўлиб, унда 25 ёшдан 58 ёшгача бўлган 2000 нафар ишсизга ҳар ойда ҳеч қандай шартларсиз 560 евро бериб борилди. Агар бирор киши ўзига иш топса ёки келгусида ўсишда давом этса, пул миқдори камайтирилмади.
Финляндия Ижтимоий Суғурта Институти профессори Минна Жуликенне ушбу тадқиқот натижаларини жонли эфирда эълон қилди. Унда ишсизлик нафақасини олган 173 000 кишидан иборат назорат гуруҳи ва шартларисиз шунчаки пул олувчиларнинг бандлиги ва фаровонлиги таққосланди.
2017 йил ноябрь ва 2018 йил октябрь ойлари орасида асосий даромадга эга одамлар ўртача 78 кун ишладилар, бу ишсизлик нафақасини олган одамлардан олти кунга кўп демакдир. Болали оилаларда яшовчи одамларнинг бандлик даражаси ўсиши кузатилди.
Тадқиқотда доимий ишсизлик нафақалари ўрнига шартсиз пул олган одамлар молиявий фаровонлик, руҳий саломатлик ва келажакка нисбатан юқори даражадаги ишончлилик тўғрисида хабар берилди. Асосий даромад одамларга COVID-19 пандемиясининг иқтисодий таъсири каби вазиятларни енгишга ёрдам берадими, деган саволга, олимлар ушбу амалиёт стрессни чексиз равишда енгиллаштириши мумкинлигини айтди.
“Менимча, шартсиз тўлов одамларга жуда оғир вазиятларда хавфсизлик ҳисини беради“, дейди олим.
Олинган натижалар шуни кўрсатадики, давлат томонидан шартсиз шунчаки пул улашиш ишлашни хоҳлайдиган одамлар учун тўсқинлик қилмайди. Ўтган йилнинг февраль ойида эълон қилинган дастлабки маълумотларда 2017 йилда ишлаган кунлар сони бўйича иккала гуруҳ ўртасидаги фарқ аниқланмади.
LiveБарчаси