Агар Мирзиёев сайланса, 10 мингдан зиёд хотин-қизларга уй-жой ажратилади

Жамият

image

24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Президент сайловида агар Шавкат Мирзиёев ғалаба қозонса, келгуси уч йилда 10 мингдан зиёд хотин-қизларга имтиёзли шартлар асосида уй-жойлар ажратилади. Бу ҳақда Мирзиёевнинг сайловолди дастури – Янги Ўзбекистон стратегиясида сўз боради. 

Амалдаги давлат раҳбарининг таъкидлашича, келгуси йилларда ҳар бир фуқарога давлат ҳисобидан аниқ касб-ҳунарга ўқиш имконияти яратилади.

Бунда касбий таълим билан тизимли шуғулланиш масалалар, тўлиқ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ўтказилади. 
 
Шунингдек, келгуси беш йилда норасмий ишлаётган 2,5 миллион нафар фуқаро бандлигини легаллаштиришга ёрдам берилади. Шу орқали уларнинг ижтимоий кафолат ва имтиёзлардан тўлиқ фойдаланишига имконият яратилади.

Мирзиёевга кўра, ҳудудларда сервис соҳалари кўламини кенгайтириш орқали хизмат кўрсатиш ҳажми 3 баробарга оширилади ва бунинг эвазига 3,5 миллионта янги иш ўрни яратилади.

Аёллар ўртасидаги ишсизлик даражаси келгуси беш йилда 2 баробарга камайтирилади. Шунингдек, 700 мингдан зиёд ишсиз хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилади ва уларнинг харажатлари давлат томонидан қоплаб берилади.

Келгуси уч йилда уй-жойга муҳтож 10 мингдан зиёд хотин-қизларга имтиёзли шартлар асосида уй-жойлар ажратилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

253

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг