Агар Исроил ўт очишни тўхтатишга рози бўлса, Теҳроннинг жавоби ўзгариши мумкин – Эрон

Олам

image

Теҳрон ўз мамлакатига қарши ҳар қандай ҳужумга жавоб беради, бироқ Исроил минтақадаги тажовузини тўхтатиб, сулҳга рози бўлса, бу жавобнинг табиати ва кўлами ўзгариши мумкин. Бу ҳақда Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида сўз очди.

Пезешкиён Исроил томонидан тажовуз кучайиб бораётганига урғу берди.

Унинг эслатишича, АҚШ ва Европа етакчилари, агар Эрон Теҳронда Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хонияга суиқасд уюштирилганига жавоб қайтармаса, Ғазода сулҳ эълон қилишга ваъда берган эди.

“Ҳукуматимизнинг биринчи кунидаёқ Хонияга суиқасд уюштириб, уруш қўзғатмоқчи бўлган сионистик режим эди. Биз сулҳ ўрнатиш, бегуноҳ аёллар ва болаларнинг ўлдирилишини тўхтатиш умидида айрим давлатларнинг маслаҳати билан вазминлик кўрсатган бўлсак-да, Исроил ўз жиноятларини янада кучайтирди”, деди у.

Эслатиб ўтамиз, Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий 28 октябрь куни Миллий хавфсизлик олий кенгашига Исроилга қарши жавоб зарбаси режасини тайёрлашни буюрганди. Эроннинг ягона палатали парламенти – Мажлиснинг Миллий хавфсизлик қўмитаси аъзоси Сардор Косари парламент Исроилга ҳарбий жавоб қайтариш тўғрисида қарор қабул қилганини айтди. Воқеалар фонида АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин Яқин Шарқ минтақасига қўшимча ракеталарга қарши мудофаа эсминецлари, қирувчи отрядлар ва танкер самолётлари, шунингдек, АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг бир нечта узоқ масофали зарба берувчи B-52 бомбардимончи самолётларини юборишни буюрди. Эрон олий раҳбари эса Исроилга ҳам, АҚШга ҳам қақшатқич жавоб қайтаришга ваъда берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Исроил Теҳрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг