Афсусдаман – Эрдўған Назарбоевга телеграмма йўллади

Олам

image

Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоевнинг коронавирусга қарши муолажалари давом этмоқда. Бу орада давлат раҳбарлари унинг ҳолидан хабар олмоқда. Кеча, 18 июнь куни Марказий Осиё мамлакатларидан Қирғизистон Президенти Сооронбой Жээнбеков ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевнинг саломатлигидан хавотирланиб, унга соғлик тилаган бўлса, бугун, 19 июнь куни Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Назарбоевнинг тезроқ оёққа туришини тилади. 

Ражаб Тойиб Эрдўған Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президентига саломатлик тилаб, мактуб йўллади.  

“Бетоб эканингиз ҳақидаги хабарни эшитганимдан афсусдаман. Мен Қодир Аллоҳдан тезроқ шифо топишингизни сўрайман. 

Ишончим комилки, кучли иродангиз билан сиз ушбу синовдан муваффақиятли ўтасиз. Сизга доим ёрдамга қўл чўзишга тайёр эканимни билдиришни истайман. 

Турк халқи ва ўз номимдан чуқур ҳурматимни изҳор этиб, тезроқ соғайиб кетишингизни тилайман”, дейилади мактубда.

Юқорида номлари келтирилган давлат раҳбарларини нафақат яқин қўшничилик, қардошлик, балки 10 йилдан буён фаолият юритиб келаётган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши ҳам боғлаб туради. Ўзбекистон ушбу кенгашга 2019 йилда аъзо бўлди. 2019 йилнинг октябрь ойида Озарбайжоннинг Баку шаҳрида ўтган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг еттинчи саммитида Нурсултон Назарбоев Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг таклифига биноан “Туркий кенгашнинг бир умрлик фахрий раиси” сифатида эълон қилинди

Саммитда Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоевга Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашининг фахрий раиси эканини англатувчи “Турк дунёсининг энг олий ордени”ни топширди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Нурсултон Назарбоев Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

63

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг