Афсонавий спортчи Лина Черязова вафот этди

Спорт 5202
image

23 март куни совет ва ўзбек спортчиси Лина Черязова 51 ёшида Россиянинг Новосибирск шаҳрида касалликдан вафот этди.

Лена Черязова ўзбек спорти тарихида илк бор 1994 йилда Қишки Олимпия ўйинларининг олтин медали соҳибаси бўлган эди. Эътиборлиси бу олтин медал ҳали-ҳануз ўзбек спортчилари учун ягона бўлиб турибди. Бундан ташқари, Черязова 1993 йилда жаҳон чемпиони, 1990 ва 1991 йилларда собиқ Совет Иттифоқи чемпиони бўлган.

1994 йилда 25 ёшли Лина Черязова АҚШнинг Лейк-Плэсид шаҳрида машғулот ўтказиш жараёнида жуда оғир жароҳатга йўлиққан эди. У тепаликдан тушаётган пайтда боши билан йиқилган ва икки ҳафта давомида комада қолиб кетган.

Лина бу жароҳатдан сўнг нафақат тикланиб қайтди, балки катта спортга ҳам қайтишга муваффақ бўлди. Кейинчалик спортчи катта ғалабаларга эришмаган бўлсада, яна бир бор Қишки Олимпия ўйинларида қатнашди. 1998 йилги нуфузли мусобақада у 13 ўринни қўлга киритган эди. Шу мусобақадан сўнг у катта спортни тарк этди.

1999 йилда Лина Черязова она томонидан Ватани Новосибирскка қайтиб кетган эди. Оғир жароҳатдан кейин у, ҳатто, яхши ишлай олмади. Спортдан кетгач, Лена умрининг сўнгги дамларини қашшоқликда ўтказган.

Умар Мурод
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 158
Рейтинг: 3.0