Афсонавий Шумахер узоқ умр кўрмаслиги мумкин
Спорт
−
27 Декабрь 2023
6695“Формула-1”нинг собиқ пойгачиси Михаэль Шумахер замонавий тиббиётдаги янги имкониятларга қарамай, узоқ муддат ҳаёт кечира олмайди. Бу ҳақда унинг укаси Ральф Шумахер “Bild” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Етти карра жаҳон чемпиони Михаэль Шумахер 2013 йилда миясидан жиддий жароҳати олганди. Ўшандан бери унинг оиласи пойгачининг соғлиғи ҳақида деярли хабар бермай келди.
Маълум бўлишича, Шумахернинг ҳафталик парвариши учун 115 минг фунт стерлинг (146 минг АҚШ доллари) сарфланмоқда.
“Бахтсиз ҳодиса мен учун жуда ёмон ва оғир ҳаёт тажрибаси бўлди. Афсуски, ҳаётда ҳаммаси сиз кутгандек бўлавермайди. Михаэль жуда омадли инсон эди, аммо барибир фожиали воқеа содир бўлди. Яхшиямки, тиббиётдаги янги имкониятлар унинг соғлигини сал бўлса ҳам яхшилаш имконини беради, бироқ энди ҳеч нарса аввалгидек эмас”, дейди Ральф Шумахер.
2013 йилнинг 29 декабрида Михаэль Шумахер Франциянинг Мерибель шаҳрида чанғи учаётганда йиқилди ва оқибатда миясининг иккала ярим шари қаттиқ шикастланди. Пойгачи йиллар давомида турли шаҳарларда операция қилинди, бироқ ҳамон унинг соғлигида ижобий ўзгариш кузатилмаяпти