Афсонавий дарвозабон фаолиятини якунлади

Спорт

image

Италиялик машҳур дарвозабон Жанлуижи Буффон “Парма” билан шартномасини бекор қилди ва 44 ёшида фаолиятини якунлади. Бу ҳақда инсайдер Жанлука Ди Марцио хабар берди.

Дарвозабоннинг “Парма” билан шартномаси яна бир йилга мўлжалланган, бироқ жамоанинг B Сериядан A Серияга кўтарила олмагани Буффон учун умидсизлик бўлди. У яна бир мавсумни B Cерияда ўтказишни истамади. Шу ёзда Жанлуижи Саудия Арабистонидан фойдали таклифлар олди, бироқ у барча вариантларни рад этди. Буффон январь ойида 45 ёшга тўлади.

Афсонавий дарвозабон фаолияти давомида “Парма” (икки марта), “Ювентус” ва ПСЖ клубларида ўйнаган. У Италия терма жамоаси сафида 176, А Серияда 657, Европа Чемпионлар лигасида 124 та ўйинда майдонга тушган.

Фаолияти давомида Буффон терма жамоа билан 2006 йилги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан. Клуб миқиёсида посбон 10 марта Италия чемпионлигини қўлга киритган. Буффон 2003 йилда UEFA томонидан Европада йилнинг энг яхши футболчиси деб топилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ювентус Жанлуижи Буффон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made