Африкаликлар Лавровни ўйнаб кутиб олди (видео)

Олам

image

Бугун, 22 август куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров BRICS саммитида иштирок этиш учун Жанубий Африка Республикасининг Йоханнесбург шаҳрига келди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Россия ташқи ишлар вазирининг самолёти Претория чеккасида жойлашган Жанубий Африка ҳарбий-ҳаво кучларининг Waterkloof базасига қўнган. Россия дипломатияси раҳбари Жанубий Африкада халқ рақслари билан кутиб олинган.

Бугун, 22 август куни Жанубий Африка Республикасининг Йоханнесбург шаҳрида Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африкани ўз ичига олган давлатлараро бирлашма – BRICS’нинг 15-саммити бошланади. Саммитда Россия делегациясига Лавров бошчилик қилади. Тадбир 24 август куни якунланади.

Россия Президенти Владимир Путин саммитда видеоконференцалоқа орқали иштирок этади. Шунингдек, у саммит иштирокчиларига Россиянинг 2024 йилда BRICS’га раислигининг устувор йўналишлари ҳақида маълумот беради.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Лавров BRICS

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг