Афғонистондан терроризмнинг тарқалиш эҳтимоли ошди – КХШТ
Олам
−
19 Июль
5305Ҳозирда Афғонистондан терроризм ва жиноий гиёҳванд моддалар савдосининг янада тарқалиши эҳтимоли нафақат камаймади, балки янги шаклларга ҳам эга бўлди. Бу ҳақда Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) Бош котиби Имангали Тасмагамбетов БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида айтиб ўтди.
“Афғонистон Марказий Осиё минтақасидаги беқарорликнинг асосий манбаи бўлиб қолмоқда. Бу мамлакатда барчага маълум бўлган ижобий ўзгаришларга қарамай, терроризм, радикал ғоя ва жиноий гиёҳванд моддалар савдосининг тарқалиш эҳтимоли нафақат камаймаяпти, балки янги шакллар касб этмоқда”, дейди у.
Тасмагамбетовнинг таъкидлашича, КХШТ “бу минтақанинг табиий ресурслари, биринчи навбатда, давлатлараро можароларни келтириб чиқариши мумкин бўлган сув учун рақобат белгилари” билан боғлиқ қўшимча муаммоларни қайд этади.
“Муаммонинг жиддийлигига қарамай, биз ушбу масъулият соҳасида назоратни сақлаб қоламиз. Ташкилот вазиятнинг мумкин бўлган ривожланишини кузатиш ва прогноз қилишга алоҳида эътибор қаратади”, дейди КХШТ Бош котиби.
Шунингдек, у КХШТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши ҳузурида Афғонистон бўйича ишчи гуруҳ муваффақиятли фаолият юритаётганини, унда БМТ, МДҲ, ШҲТнинг тегишли идоралари, Афғонистон элчихонаси ва манфаатдор учинчи давлатлар вакиллари иштирок этаётганини эслатди.
“Шу муносабат билан биз БМТ тузилмалари, шунингдек, БМТ Бош котибининг Афғонистон ва Марказий Осиё бўйича махсус вакиллари билан мунтазам алоқалар ўрнатиш фойдали эканини қайд этамиз. Ўзаро фикр алмашиш минтақадаги вазиятнинг ривожланиши мумкин бўлган умумий баҳолар ва аниқ профилактика чоралари нуқтаи назаридан яқинлигини кўрсатади”, дейди Тасмагамбетов.
Унинг таъкидлашича, КХШТ ҳам кескинликни пасайтириш ва афғон-тожик чегарасини мустаҳкамлашга қаратилган бир қанча кенг кўламли амалий чора-тадбирларни амалга оширмоқда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15