Афғонистондан Термизга ракетадан ҳужум қилиндими? Шерзод Асадов баёнот билан чиқди
Жамият
−
19 Апрель 2022
52395Ижтимоий тармоқларда Афғонистон томонидан Ўзбекистоннинг ушбу мамлакат билан чегарадош Термиз шаҳридаги мудофаа объектларига ИШИД террористик гуруҳи ракета ҳужуми уюштиргани ҳақида маълумотлар тарқалди. Ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раиси ўринбосари - Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов баёнот бериб, ушбу хабарлар ёлғон эканини урғулади.
“Айрим Telegram-каналлар томонидан Термиз шаҳри атрофида Ўзбекистон ҳарбийлари Афғонистон ҳудудидан ракеталар билан ўққа тутилгани тўғрисида тарқатилаётган хабарлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ва Чегара қўшинлари берган маълумотга кўра, Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида ҳеч қандай ҳарбий фаоллик кузатилмаяпти, вазият барқарор.
Провокацияларга берилмаслигингизни сўраймиз”, деб ёзади Асадов.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь