Афғонистондаги террорчи гуруҳ Тожикистон чегарасини кесиб ўтди

Олам

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг 29 августидан 30 августига ўтар кечаси “Жамоат Ансоруллоҳ”нинг 3 нафар аъзоси Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон мухтор вилояти чегарасини кесиб ўтди. Бу ҳақда Тожикистоннинг “Ховар” нашри хабар берди.

Террорчилар 9 сентябрь куни бўлиб ўтадиган Тожикистоннинг Мустақиллик кунида теракт уюштиришни режалаштиришгани аниқланиб, кузатувга олинган. 5 сентябрь куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси махсус бўлинмаси томонидан террорчилар йўқ қилинган. Улардан 5 дона АК (Венгрия) автомати, 2 дона М16А4 снайпери, 1 дона М4 тезотар қуроли ҳамда тўппонча, портловчи моддалар ва алоқа воситалари тортиб олинган.
Аниқланишича, ҳалок бўлганлар орасида бир қатор Тожикистон фуқаролари ҳам бўлган.

Маълумот учун, “Жамоат Ансоруллоҳ” 2006-йилда Амриддин Табаров раҳбарлигида ташкил этилган бўлиб, ҳозирда Афғонистоннинг Бадахшон шаҳрида жойлашган тожик исломий жангарилик  ҳаракати ҳисобланади. Ушбу ҳаракат даставвал 1997 йилда Тожикистонда фуқаролик уруши тугатилганидан сўнг, сулҳни қабул қилишдан бош тортган мухолифат вакилларидан тузилгани айтилади.

Асадбек Комилов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Афғонистон Тожикистон террорчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made