Афғонистондаги сув тошқинлари бир ой ичида 182 кишининг умрига зомин бўлди

Олам

image

Афғонистоннинг турли вилоятларида сўнгги бир ой ичида 182 киши тошқин қурбони бўлди. Бу ҳақда журналистларга “Толибон” муваққат ҳукумати вакили Забиулла Мужоҳид маълум қилди. 

Унинг сўзларига кўра, Афғонистоннинг турли ҳудудларида ёғган кучли ёмғир сув тошқинлари ва селларни келтириб чиқарган. 

“Автомобиль фалокати натижасида 250 киши жабрланди. 3109 та бино вайрон бўлган, минглаб гектар қишлоқ хўжалиги ерлари зарар кўрган”, дейди матбуот котиби. 

Ўз навбатида, “Толибон” муваққат ҳукумати табиий офатларни бошқариш вазирлигининг расмий вакили Муҳаммад Несим Ҳаққонийнинг маълум қилишича, департамент тошқиндан жабрланганларга тез ёрдам етказмоқда. 

Айни пайтда Логар вилоятининг Хоши туманида сув тошқини 20 кишининг ҳаётига зомин бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, Покистонда 14 июндан бери кучли ёмғир қурбонлари сони 903 нафарга етди. Ҳалок бўлганлар орасида 326 нафар бола ва 191 нафар аёл бор


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг