Афғонистондаги самолёт ҳалокатига нима сабаб бўлгани айтилди
Олам
−
26 Январь
15881Афғонистондаги авиаҳалокатдан омон қолганлардан бири, учувчи Дмитрий Беляков самолёт ҳалокатига ёқилғи билан боғлиқ муаммо юзага келган техник носозлик сабаб бўлганини айтди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
“Аварияга техник носозлик сабаб бўлган. Ёқилғида муаммо бор эди”, дейди у журналистларга.
Беляковнинг сўзларига кўра, ҳалокатдан сўнгги дақиқаларгача учувчилар самолётни фавқулодда қўндириш чораларини кўрган.
Бугун, 26 январь куни Афғонистондаги самолёт ҳалокатидан омон қолган тўрт киши Москвага етиб борди. Улар орасида икки учувчи ва икки шифокор ҳам бор. Самолёт эрталаб Москва Внуково аэропортига қўнган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 январь куни Ҳиндистондан Москвага учаётган йўловчи самолёти Афғонистоннинг Бадахшон вилоятида, Хитой, Тожикистон ва Покистон чегарасида ҳалокатга учраганди. Маълум қилинишича, самолёт ёқилғи тўлдириш учун Тошкентга тўхтаб ўтиши керак бўлган.
LiveБарчаси