Афғонистондаги портлаш қурбонлари сони 40 нафарга етди

Олам 2107
image

Аввалроқ, Афғонистоннинг Қобул шаҳридаги талабалар шаҳарчасида портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик. 

Сўнгги маълумотларга кўра, ушбу портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 40 нафарга яқинлашган. 15 киши яраланган. 

Хабар қилинишича, бир нечта қуролланган одамлар бинога кириб, университетни ўққа тутишни бошлаган. Махсус кучлар бинога етиб келиб, махсус операцияни бошлашган. Юзлаб одамлар бинодан олиб чиқилган. Бинода портлаш содир бўлганлиги ҳақида хабар берилган.

Tolo News хабарига кўра, университетга ҳужум Эрон ва Афғонистон вакиллари томонидан китоблар кўргазмаси очилган пайтда содир бўлган.

Таъкидланишича, мамлакатдаги радикал ҳаракатлар вакиллари ҳужумга алоқадорликларини рад этишмоқда.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 78
Рейтинг: 3.1
t
×