Афғонистондаги университетлардан бирида портлаш содир бўлди

Олам 3936
image

Бугун, 2 ноябрь куни Афғонистоннинг Қобул шаҳридаги талабалар шаҳарчасида портлаш содир бўлди. Шундан сўнг отишма овозлари эшитилди. Оқибатда тўрт киши жароҳат олди. Бу ҳақда Афғонистон Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, жароҳат олган профессор ва уч талаба пойтахтдаги касалхоналардан бирига жойлаштирилган.

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги вакилининг маълум қилишича, бир мунча вақт олдин университет ҳудудида портлаш содир бўлган. Шундан сўнг бир гуруҳ қуролланган одамлар университетнинг юридик факультети ёнида отишма бошлашган. Ўша пайтда у ерда Эрондан келган вакиллар иштирокида, китоб кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтаётган бўлган.

Афғонистон махсус кучларининг отрядлари университетга юборилди. Баъзи хабарларга кўра, қуролланган одамлар юридик факультети биносига жойлашиб олишган.

Фаррухжон Муродқулов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 130
Рейтинг: 3.1
t
×