Афғонистондаги кескинликка қарамай, афғон-ўзбек савдо алоқалари тикланиши кутилмоқда

Жамият

image

Афғонистонда ҳокимият ўзгариши оқибатида вазият кескинлашганига қарамай, Тошкентнинг Қобул билан савдо-иқтисодий алоқалари тез орада тикланиши керак. Ўзбекистон жанубидаги энг йирик логистика терминали, Термиз юк маркази директори Нодирбек Жалилов ТАСС мухбирига берган интервьюсида шундай фикр билдирди.

“Ишончим комилки, яқин ҳафталарда Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги савдо ҳажми нафақат тикланади, балки эҳтимол ошади”, дейди Жалилов. Унинг фикрича, Афғонистон расмийларнинг коррупцияга аралашгани ушбу мамлакат билан савдо алоқаларига сезиларли таъсир кўрсатган.

“Ашраф Ғани мамлакатни бошқарган даврда барча соҳалар, айниқса, халқаро транспорт соҳаси коррупциялашди. “Термиз-Ҳайратон” назорат нуқтасида, экспортчилар ва транзит ходимлари барча божхона тўловларини тўлашган, аммо улар Афғонистон ҳудудидан ўтганидан кейин ҳам ушбу сумма уч-тўрт баробар қилиб, ундириб олинди”, деди Жалилов. 

Жалиловнинг сўзларига кўра, илгари “Термиз-Ҳайратон” кўпригидаги назорат пункти орқали ҳар йили 5 миллион тоннагача турли товарлар экспорт қилинган. Уларнинг 70 фоизга яқини Афғонистон орқали Покистон портларига транзит тарзида ўтган. Ўзбекистон Афғонистонга асосан ёқилғи-мойлаш материаллари етказиб берган бўлса, Афғонистон Ўзбекистон орқали қуруқ меваларини Европага экспорт қилган.

Жалиловга кўра, Афғонистон Ўзбекистон жиддий савдо-иқтисодий ҳамкор ҳисобланади. Айни пайтда Ўзбекистон ҳудудида 180 дан ортиқ қўшма ўзбек-афғон корхоналари фаолият кўрсатмоқда.

Қайд этиш керакки, Афғонистон Ислом Республикаси энди йўқ. Жорий йилнинг 15 август куни ҳокимият “Толибон” ҳаракати назоратига ўтди. Улар эса бир вақтлар мавжуд бўлган Афғонистон Ислом Амирлигини қайта тузмоқчи. Президент Ашраф Ғани истеъфо берди ва мамлакатни тарк этди. Кейинроқ у қон тўклишини олдини олиш учун шундай қилганини айтди.

Бошқарувсиз қолган Афғонистон ҳарбийлари эса мамлакатдан қочишга ҳаракат қилмоқда ёки толибларга таслим бўлмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Ўзбекистон савдо

Баҳолаганлар

209

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг