Афғонистонда яна бир қаршилик фронти борлиги маълум бўлди
Олам
−
14 Сентябрь 2021
23380Афғонистонда Панжшер қаршилик кучларидан ташқари “Миллий озодлик фронти” ҳам борлиги маълум қилинди. Бу ҳақда “Sputnik Афганистан” хабар берган.
Ушбу маълумот журналист Башир Аҳмад Касани томонидан тақдим этилган.
Қаршилик кучлари декларациясида фронт Афғонистон ғарбидаги Покистон билан боғлиқ ҳаракатга ҳужум қилиш учун қўшинларни фаоллаштиришга тайёрлигини билдирган. Ҳужжатда фронт раҳбарининг исми кўрсатилмаган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ тарихида энг узоқ – 20 йил давом этган ҳарбий операция жорий йилнинг 31 август куни якунланди. Аҳамиятлиси, америкаликлар Афғонистонни тарк этишга улгурмасидан жорий йилнинг 15 август куни "Толибон" ҳаракати ҳокимиятни эгаллади.
Президент Ашраф Ғани бошлиқ АҚШга ҳамкор ҳукумат ағдарилди. Президент Ғани мамлакатдан қочиб кетди. Ҳозиргача Афғонистонда "Толибон" билан фақатгина Миллий қаршилик фронти курашиб келаётганди. Жорий йилнинг 6 сентябрь куни толиблар қаршилик кучларининг маркази бўлган Панжшер вилоятига ҳам кириб борди. Бироқ, қаршилик фронти етакчиси Аҳмад Масъуд қўлга олинмаган. Ҳудуддаги қаршилик ҳаракатлари ҳамон давом этаётгани айтилмоқда.
Бу орада ОАВда Аҳмад Масъуд мамлакатни тарк этгани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Бироз ўтиб эса улар рад этилди.
LiveБарчаси