Афғонистонда ўғриларнинг қўлини кесиш таклиф қилинди
Олам
−
30 Август 2023
4622Афғонистондаги муваққат ҳукумат – “Толибон” Олий таълим вазири Нед Муҳаммад Надим ўғриларнинг қўлларини кесишни таклиф қилди. Бу ҳақда “Eadaily.com” хабар берди.
Унинг фикрича, мамлакатда хавфсизликни таъминлаш учун хадд (ахлоқ ва жамоат тартибига қарши жиноятлар учун шариат қозиси қўядиган жазолар) тоифасидаги жазоларни қўллаш зарур. Вазир бу келажакда уларни жиноий фикрлардан воз кечишга мажбурловчи профилактик таъсир кўрсатишини билдирган.
Шунингдек, у ҳар қандай давлатнинг барбод бўлишига олиб келиши мумкин бўлган миллатлараро низоларга, мансабидан қатъи назар, ҳокимиятни суиистеъмол қилишга йўл қўймасликка чақирган. Бироқ 2 йил давомида хадд тоифасидан бирорта ҳам ҳукм бажарилмаган.
“Ҳукм чиқарилади, лекин амир томонидан тасдиқланмайди”, дейди Нед Муҳаммад Надим.
Эслатиб ўтамиз, Афғонистоннинг Ғўр вилоятида “Толибон” вакиллари жамоат олдида бир эркак ва аёлни қамчилаганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15