Афғонистонда “Толибон” 14 ҳарбийни ўлдирди

Олам 2668
image

“Толибон” террорчилик ташкилоти жангарилари Афғонистон Ислом Республикасининг Жузжон вилоятидаги назорат-ўтказиш пунктига ҳужум қилди ва камида 14 нафар ҳарбийни ўлдирди. Бу ҳақда мамлакатнинг 1TV телеканали губернатор вакили Абдул Маъруф Азарга таяниб хабар бермоқда. 

Хабарда ёзилишича, яна беш киши жароҳатланган. 

Афғон ҳарбийлари қуролли тўқнашув вақтида 7 нафар жангари йўқ қилиб, 3 нафарини жароҳатлаган.

Телеканал хабарида сўнгги пайтларда “Толибон”нинг Афғонистон қуролли кучларига ҳужумлари кўпайгани таъкидланган.

Афғонистонда Ҳукумат кучлари ва илгари мамлакатнинг қишлоқ жойларида муҳим ҳудудни эгаллаб олган ва йирик шаҳарларга ҳужум уюштирган "Толибон" радикал ҳаракати жангарилари ўртасида қарама-қаршилик авж олиб бормоқда.  ИШИДнинг таъсири бутун мамлакат бўйлаб кучаймоқда. Афғонистон миллий мудофааси ва хавфсизлик кучлари бутун мамлакат бўйлаб қўшма аксилтеррор операцияларини ўтказмоқда.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 88
Рейтинг: 2.8
t
×