Афғонистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сезилди
Олам
−
19 Июль 2023
10258Бугун, 19 июль куни Афғонистонда 5,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Манбага кўра, 19 июль куни соат 12:26 (Гринвич бўйича соат 07:46) да Афғонистонда зилзила қайд этилган. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 512 километр жанубий-шарқда жойлашган. Унинг координаталари 36,69 градус, шимолий кенглик 69,88 градус шарқий узунликка эга.
Шунингдек, зилзила магнитудаси 5,4 баллга, чуқурлиги 227 километрга тенг. Ер қимирлашининг эпимаркази Тошкентдан 512 километр жануби-шарқда жойлашган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Сурхондарё вилоятида 3 балл, 239 километр;
- Самарқанд вилоятида 2-3 балл, 416 километр;
- Жиззах вилоятида 2-3 балл, 421 километр;
- Қашқадарё вилоятида 2-3 балл, 432 километр;
- Сирдарё вилоятида 2-3 балл, 433 километр;
- Фарғона вилоятида 2-3 балл, 442 километр;
- Андижон вилоятида 2 балл, 503 километр;
- Наманган вилоятида 2 балл, 504 километр;
- Тошкент шаҳрида 2 балл, 511 километр.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 18 июль куни Фарғона вилоятида 3,9 магнитудали зилзила содир бўлган эди. Зилзила эпимаркази Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида жойлашган. Унинг координаталари 40,32 градус, шимолий кенглик 71,93 градус шарқий узунликка эга.